Устувор вазифалар белгилаб олинди

 

Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг таянчи. БПТлар партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича ишларни бевосита олиб боради. Ўз фаолияти доирасида партия тарафдорлари сафини кенгайтиришга интилади. Партия электоратининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлайди, уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва юқори партия органларига киритади. Партия аъзоларининг сиёсий маърифатини оширишни ташкил этади.

БПТларнинг раҳбар органи партия аъзоларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг тегишли қарорига мувофиқ 640 та бошланғич партия ташкилотида умумий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Касби тумани туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда БПТ раиси Фармонқул Худойбердиев ташкилотнинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди. Маъруза юзасидан музокараларда сўзга чиққанлар БПТ раиси олиб бораётган ишлари қониқарли деб баҳоладилар ва Ф.Худойбердиев БПТ раиси этиб сайланди.

Йиғилишида партия вилоят Кенгаши раиси Олим Равшанов сўзга чиқиб, бошланғич партия ташкилотлари ҳамда тиббиёт соҳасида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, ғояларини оммалаштириш ва ҳаётга тадбиқ қилишдаги иштироки, БПТ фаолиятини самарали ташкил этиш, партия сафини кенгайтириш, сиёсий, маънавий ва маърифий тадбирлар, учрашувларни белгиланган режа асосида ўтказиш каби жорий йилги вазифалар белгилаб олинди.

Партия ишида фаол иштирок этган бир гуруҳ сафдошларимиз Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Музаффар Туропов,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш