Чироқчидаги тарғибот тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

Чироқчи деҳқон бозорига ташриф буюрган тўрт юз нафардан зиёд аҳоли вакиллари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чироқчи туман кенгаши томонидан “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирига гувоҳ бўлишди.

Тадбирда туман партия кенгаши раиси Қ.Ғаниев, партиядан вилоят Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган М.Нурқобиловалар сўзга чиқиб, йиғилганларга бу йилги сайловларда партия томонидан халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, шунингдек таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида илгари сураётган ташаббус ва ғоялари ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

Тарғибот тадбирида кўплаб ёшлар иштирок этди. Сайловларда илк маротаба иштирок этувчи ёшларга сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ғоя ва мақсадлари ҳақида кенг тушунча беришди.

Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Партиянинг фаол аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш