Навоий шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабида «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини бошланғич партия ташкилоти раиси Ойдин Ибрагимова ташаббуси билан «Маҳалла – бағрикенг маскан» мавзусида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
«2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастури ижросига бағишланган ушбу тадбирда нуроний отахону онахонлар ва ёшлар иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят Кенгаши сектор мудири Хуршида Нарзиева, партия Навоий шаҳар Кенгаши раиси Баҳора Ҳамдамова сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳаётимиздаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда нуронийларнинг ўгитлари ва ҳаётий тажрибасига таяниш муҳимлиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Тадбирда Навоий давлат педагогика институти талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.