Талабалар билан учрашув

 

Юртимизда мустақил фикрлайдиган, замонавий билимларни пухта ўзлаштирган ўзига ишончи юқори бўлган янги авлодни тарбиялашга катта эътибор қаратиляпти. Зеро, халқимиз эртаси қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишларига боғлиқ. Шунинг билан бирга, уларни жамиятда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг кузатувчиси эмас балки, фаол иштирокчиси бўлишларига ҳаракат қилиняпти.

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган давлат университети 1-босқич талабалари ўртасида ўтказилган тарғибот тадбири ушбу мақсадда ташкил этилди.

Вилоят партия Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари, НамДУ ўқитувчи ва талабалари иштирок этган мазкур тадбирда Кенгаш раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган лойиҳаларни кенг тарғиб этиш баробарида, мамлакатимизда янги қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти ҳамда унда ёшларга, хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир савол-жавоб, муҳокамаларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига партия масъулларидан атрофлича жавоб олдилар.

Учрашув якунида университет тарих факультети ўқитувчиси Машҳура Бурханова Ўзбекистон ХДП аъзолик сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш