Ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларимизда ушбу жараёнларга онгли, фаол муносабатни шакллантириш ҳамда аҳоли вакиллари била яқиндан мулоқот ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ХДП томонидан бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон ХДП Булунғур туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам юқоридаги масалалар ҳақида сўз юритилди.
Йиғилишда партия аъзолари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилоти раиси Р.Бобонова маъруза қилиб, ташкилот томонидан партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилиш, тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги фаолияти таҳлил қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар сиёсий партиялар фаолияти учун мамлакатимизда барча зарур шароитлар яратиб берилгани, сайловчилар ишончини қозониш учун фидойилик билан меҳнат қилиши, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини рўёбга чиқаришга сафдошларимиз ўз ҳиссаларини қўшиши лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда Р.Бобонова туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилоти раиси этиб қайта сайланди.
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.