Муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюрилди

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Элликқалъа туман кенгаши томонидан халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирокида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмак беришдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши масъул ходимлари ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари аёллар билан мулоқот қилиб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунтириб берди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони аёлларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, таълим ва касбий кўникмалар олиши, бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб берилганлиги бўйича фикрлар билдирилди.

 

Гулназ ДАЛИБАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш