ХДПга янги аъзолар қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний тумани кенгаши томонидан хотин-қизлар ўртасида партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтирилди, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб берилганлиги бўйича фикрлар билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, шунингдек, партия сафига фаол хотин-қизларни жалб қилиш ишлари олиб борилди. Бунинг натижаси ўлароқ Беруний тумани Баркамол Авлод болалар мактабида фаолият юритувчи 25 нафар ишчи ходимлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш