Жорий йил 1 апрель куни Ўзбекистон ХДП Қораўзак туман кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қораўзак туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ деутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирок қилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ”Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмак бериш орқали уларни боқимандалик кайфиятидан, оилаларни камбағалликдан чиқариш, кам таъминланган, иш билан таъминланмаган, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиш ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қораўзак туман кенгаши масъул ходимлари ва Халқ депутатлари туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари аёллар билан мулоқот қилиб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунтириб берди.
Шунингдек. Тадбирда Давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб берилганлиги бўйича фикрлар билдирилди.
Куннинг иккинчи яримида партия масъуллари ва депутатлар томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида ҳайрия тадбири ташкил этилди. Жумладан, “Есим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Замира Утепбергенованинг хонадонида бўлиб, шароити билан танишилди.
Мен тижорат банк томонидан имтиёзли кредит ҳисобидан тикув машинаси олиб ўз тадбиркорлигимни йўлга еўйдим ва бундан жуда хурсандман — дейди Замира Утепбергенова. Рўзғорда қийинчиликлар кўп бўлган.Тикув цехини барпо этганимиздан сўнг ишимиз юришиб кетди. Ҳозирги кунда оиламга кушимча даромад келяпти . Бугун кўплаб опа-сингилларим менинг уйимда меҳмон бўлиб, қилган ишларимни кўриб, ибрат олишди. Уларга инсон ҳар қандай шароитда ҳам имкон топа олишини, бунинг учун эса хоҳиш ва ҳаракат бўлиши кераклигини ўз тажрибам мисолида айтиб бердим.