Шифо масканларига йўлланмалар берилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Қуйи Чирчиқ тумани кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани кенгаши депутатлари Д.Абдукаримов ва М.Мусахановлар кўмагида Мингчинор қишлоқ врачлик пунктида хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси амалга оширилди.

Унда акушер-гинеколог, терапевт, невропотолог, маммолог, кардиолог сингари мутахассис шифокорлар жалб қилиниб, 40 га яқин хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, аёлларни безовта қилаётган касалликлар бўйича муолажа тавсиялари берилиб, кам таъминланган аёлларга шифо масканларига йўлланмалар берилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш