Истиқболдаги устувор йўналишлар белгилаб олинди

 

Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг энг қуйи ва таянч бўғини ҳисобланади. Бу бўғинлар бирлашиб, мустаҳкам бирлик занжири ҳосил қиладики, бу бирлик замирида устувор вазифалар самараси бўй кўрсатади. Қуйи бўғин фаолияти сарҳисоби эса бу борадаги қилинажак ишлар ва истиқболдаги режалар пойдеворига асос бўлади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТларнинг ўтган йилги фаолият танқидий-таҳлил этилиши билан бирга, истиқболдаги устувор йўналишлар, янги вазифалар белгилаб олинмоқда. Жумладан, ЎзХДП Бухоро вилоят кенгашларининг БПТларида сарҳисоб жараёни давом этмоқда.

Дилбар Шарипова етакчилик қилаётган Ўзбекистон ХДП Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, мазкур БПТ ташкил топганига 11 йил бўлди. Дастлаб 20 нафар аъзо билан фаолиятини бошлаган ташкилотда бугунги кунда аъзолар сони 135 нафарни ташкил этади.

Партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия фаоллари ва аъзолари иштирок этган йиғилишда БПТнинг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди ва партия дастурий мақсад, ғояларини амалга ошириш борасида қилинажак ишлар белгилаб олинди.

Йиғилишда БПТ етакчиси Дилбар Шарипова бир овозда лавозимига қайта сайланди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш