Сурхондарёнинг олис тумани – Бандихонда тиббий кўрик

 

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Опа-сингилларимизнинг ижтимоий ҳимояси партиямиз электоратининг ҳам диққат-марказида турган масалалардан саналади.

Бу борада энг олис маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар ҳаётини қамраб олиш- фаолиятимиз мезонига айланган.

Куни-кеча Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши, Бандихон туман кенгашлари томонидан Бандихон туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган “Фаровон” маҳалласида жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ва “Соғлом авлод” Халқаро хайрия жамғармаси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, соғлом овқатланишнинг соғлиқни сақлашдаги аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди. Тиббий кўрик билан биргаликда аёллар ўртасида спортнинг волейбол мусобақаси хам ташкил этилди. Мусобақа иштирокчиларга партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди. Тиббий кўрикдан ўтказилган 200 нафарга яқин фуқароларга “Соғлом авлод” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бошқармаси томонидан мутахассислар тавсиясига асосан дори-дармонлар ва кўз ойнаклар бепул тарқатилди. Тиббий кўрик туманнинг чекка ҳудудида ташкил этилганидан фуқаролар мамнунлигини билдиришди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш