Ёш партиядошимиз “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари қаторидан жой олди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2022 йил 1 январдан республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилиши белгилаб берилган. Бу жараёнда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ташаббускорлари ҳам фаол иштирок этиб, “Openbudget.uz” сайтида уларнинг бир нечта лойиҳалари эълон қилинган эди.

Ана шундай лойиҳалардан бирини Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутати этиб сайланган Юсупов Шуҳрат Комил ўғли “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қабристон барпо этиш бўйича лойиҳа киритган эди.

Қайд этиш керак, ушбу муаммо маҳалла аҳлини бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган эди ҳамда очиқ бюджет тизим самараси ўлароқ, эндиликда жамоатчилик муаммоли ва маблағ талаб этувчи масалаларни ўз ташаббуслари эвазига амалга ошириш имконига эга бўлди.

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида депутатимиз томонидан киритилган лойиҳа 4234 та овоз билан ғолиблар қаторида эътироф этилди. Эндиликда лойиҳа қиймати 750 млн. сўмлик бўлган маҳалла қабристони қўшимча бинолари билан бирга давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Жаҳонгир Олимжонов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш