БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах шаҳар Кенгаши бошланғич партия ташкилотларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари “Жиззахпластмасса” АЖ, 1-сон оилавий поликлиника ҳамда “Жиззахлик” ва “Нурлиобод” маҳалла фуқаролар йиғини БПТларида ўтказилди.

Йиғилишларда ҳудудий бошланғич партия ташкилотларининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил этилиб, истиқболдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишларда БПТлар фаолиятида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар ҳам кўрсатиб ўтилди, эришилган ютуқлар алоҳида эътироф этилди.

Ҳозирга қадар БПТларга раҳбарлик қилиб келган У.Сиддиқов, Ш.Холбобоев, С.Соибназаров ва У.Гулбоев кўпчилик овоз билан бошланғич партия ташкилотларининг етакчилари этиб сайланди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш