Бекобод шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ташкил этилди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бекобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Бекобод шаҳар прокурори, шаҳар Халқ банки бошқарувчиси, Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари иштирок этишди.
Аёллар билан суҳбатлар чоғида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, имконият ва имтиёзлар, кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган хотин- қизларни хоҳиш ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик, касаначилик фаолиятига жалб этиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Аёллар дафтарида рўйхатга олинган 32 нафар хотин-қизлар "Бизнес асослари" ва "Тикувчилик сабоқлари"ни ўқиб сертификатларини олишди.