Гурланда “Оналар боғи” ташкил этилди

 

Мамлакатимизда хотин-қизларга ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тимсоли сифатида Гурлан тумани марказида 1,5 гектар майдонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Оналар боғи” ташкил этилди.

Янги боғни барпо эти ишларида партиядошларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, кўчат экиш ишларида халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Дилбар Ниязметова, ЎзХДП Гурлан туман Кенгаши раиси Ш.Худоёров, Кенгаш депутатлари Д.Матякубова, З.Сапарбоева, М.Матмуратова, Б.Атаева ҳамда фаол аёллари, нуроний ва ёшлар иштирок этишди.

Эътиборлиси, туманда “Оналар боғи”ни барпо этиш ташаббуси туман аҳолиси томонидан қизғин қўллаб-қувватланди ва кўчат экиш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш