Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан халқ депутатлари Паркент тумани кенгаши билан ҳамкорликда "Депутат маҳаллада”, “Саломатлик” ва “Яшил макон” лойиҳалари ташкил этилди.
Тадбирлар Тошкент вилоятининг Красногорск шаҳарчаси “Толбулоқ”, “Файзобод”, “Ойдин” ва “Саид-ота” МФЙ ҳамда 55-, 56-, 57-мактабларда бўлиб ўтди.
Лойиҳалар доирасида ушбу маҳаллаларда яқинда фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилди. Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.
Юқорида таъкидланган мактаблар ўқитувчилари учун “Саломатлик” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшлар билан ҳамкорликда 57-мактаб ҳудудидаги бўш турган жойларга мевали, манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.