“Бошланғич партия – етакчи куч”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан вилоят норкология диспансерида “Бошланғич партия – етакчи куч” мавзусида мазкур муассасада БПТ ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда партия аъзолари, вилоят норкология диспансери ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Кунт тартибидаги масала юзасидан БПТ раиси О. Бердиев ва ЎзХДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси Н.Нормирова маъруза қилди. Маърузаларда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда бошланғич партия ташкилотининг 2021 йилда амалга оширган ишлари бўйича сўз юритилди.

Партия аъзолари томонидан бир овоздан О.Бердиев вилоят норкология диспансери бошланғич партия ташкилоти раиси этиб қайта сайланди. Йиғилиш сўнгида партия сафига қабул қилинган сафдошларимизга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш