“Бўлажак депутат” кўрик танлови

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Агар мен ҳам депутат бўлсам” шиори остида “Бўлажак депутат” кўрик-танловининг Марғилон ҳамда Қувасой шаҳар босқичи ўтказилди.

Танловни Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиёвуддинов кириш сўзи билан очиб, замонавий билим ва кўникмаларга эга, аниқ мақсадга эга ва ташаббускор, интилувчан ёшларни топиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилишда ушбу беллашувнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлади.

Иштирокчилар кўрик танловнинг “Сайловолди ташвиқоти”, “Билимдон депутат” ва “Муаммоли вазият” шартлари бўйича ўзаро беллашиб, агар депутат бўлса халқ фаровонлигини ошириш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида қандай эзгу мақсадларни амалга оширишлари ҳақида ўзларининг таклиф ва ғояларини илгари сурдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Зарнигор Бердиева ва Сойибжон Ҳакимов ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш