Муҳим вазифалар белгилаб олинди

 

Хонқа туман электр таъминоти корхонаси бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланғич партия ташкилоти томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида БПТ томонидан партия томонидан жорий этилган лойиҳалар асосида тадбирлар ўтказишга, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишга ва янги аъзоларни жалб этишга эътибор қаратилганлиги таъкидланди. Олиб борилган ишлар натижасида туманда ЎзХДП аъзолари сафи сезиларли даражада кўпайгани қайд этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар БПТ фаолиятини ижобий баҳоладилар. Шунинг билан бирга, бошланғич партия ташкилоти фаолиятини янада жонлантириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш