Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ХДП Қамаши туман кенгаши тасарруфидаги “Довуд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудий бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда БПТ раиси Н.Назаров, Ўзбекистон ХДП Қамаши туман кенгаши Б.Тошмуродов ҳамда партия фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бошланғич партия ташкилоти раиси Н.Назаров кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Маърузада БПТнинг 2021 йилдаги фаолияти танқидий таҳлил этилди, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда истиқболдаги устувор йўналишлар белгилаб берилди. Шунинг билан бирга, электорат билан ишлашни кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар устидан фаол жамоатчилик назорати олиб бориш каби масалалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Довуд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудий бошланғич партия ташкилоти раиси вазифасида ишлаб келган Н.Назаров бир овоздан қайта сайланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш