Депутатлар сайловчилар ҳузурида

 

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар ҳудудлардаги муаммоларни, аҳолини ўйлантираётган масалаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада сайловчилар билан ўтказилаётган учрашув ва очиқ мулоқотлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги “Қушҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Учрашув давомида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларини таъмирлаш, электр таянч устунларини ўрнатиш ҳамда солиқ имтиёзлари каби масалалар ўрганилди.

Бундан ташқари, мурожаатларда кўтарилган айрим муаммолар мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли идораларга депутат сўрови билан чиқишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш