Меҳримиз сизга

 

Ўзбекистон ХДП белгиси туширилган байроқлар хилпирайди. Қўлларида даста-даста гул тутган одамлар. Муҳими, ҳар бир учраган фуқарога шунчаки табассум, ширин сўз билан гуллар, шунингдек, тарғибот буклетлари тақдим этилмоқда. Мана шундай манзаралар билан Қибрай тумани кўчалари бугун ҳар қачонгиданда гавжум.

Қибрай туман партия кенгаши фаоллари кўчаларни пиёда ва велосипедларда сайр қилди. Сайловолди ноанъанавий тарғибот тадбири доирасида тумандаги “Янгиобод”, “Алишеробод”, “Боғишамол”, “Ифтихор”, Беруний ва Зебунисо каби ўнлаб маҳаллаларда аҳоли билан қисқа мулоқотлар ўтказилди. “Биз-ҳар бир инсон фаравонлигини таъминлаш тарафдоримиз!” шиори остидаги тадбирда юзлаб партия фаоллари, тарафдорлари ва хайрихоҳлари қатнашди.

— Саловларга тайёгарлик, тарғибот-ташвиқот кун сайин қизғин тус олмоқда, — дейди Ўзбекистон ХДП Қибрай туман кенгаши раиси Камолиддин Авазматов. — Биз ҳам янгилик қилиш, юртдошларимизнинг кўнглини олиш ҳаракатидамиз. Аҳоли вакилларни бирор ерга йиғсак, бозорларда, одам гавжум жойларда тадбир ўтказсак ҳам барчани қамраб олиш мушкул. Шунинг учун бугун одамлар эмас, биз уларнинг ёнига келдик. Ҳамюртларимизнинг яшаш тарзи, кундалик юмушларию кўча-кўйларнинг аҳволини кўришга ҳам муяссар бўлдик. Натижа ёмон эмас. Олдинда муҳим сиёсий воқелик турибди. Мақсадимиз, халқимиз ана шу жараёнда фаол қатнашса, муносибларга овоз берса...

— Биз фаоллар ва хайрихоҳлар тарғибот ишларида партияга кўмак беришга ҳаракат қиляпмиз, — дейди партия фаоли Абдураҳимова Гули. — Ўзгача кайфият, шиддат ва шижоат билан сайлов кампаниясини бошлаган Ўзбекистон ХДП ҳар гал бирор янгилик қилишга уринмоқда. Демак, ўзгаришлар катта. Сайловдан кейин ҳам ана шундай ташаббус ва ғайрат билан ишлар давом эттирилса, аҳолининг партияга бўлган ишончи ортади. Муҳими, берилган ваъдаларнинг натижадорлигига эришилади.

Айтиш керакки, мана шундай тарғибот тадбирлари Қибрай туманининг барча маҳалласида бўлиб ўтмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш