Саховат очиқ ва самимий кўнгил мевасидир

 

Саховат сўзи қўли очиқлик, олийҳимматлик ва сахийликдир. Саховат сўзи қўли очиқлик ва мурувватликни англатади. Саховатпешалик инсонга хос бўлган хусусиятларнинг энг олижанобидир. Саховат сидқидилдан қилинган яхшилик бўлиб, у беминнатликнинг нишонасидир. Саховат очиқ ва самимий кўнгил мевасидир.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳ аъзоси Саломат Комилованинг ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 18-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида “Саховат – ҳиммат қилиш” мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Туропов тадбирда сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш барча ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятига айланганлигини таъкидлади. Шунингдек, ўзгалар парвариши ва кўмагига муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш давлат зиммасида бўлиб, моддий-маънавий кўмаклашиш ўксик кўнгилларга таскин бериш, меҳр-мурувват кўрсатиш, халқимизга хос азалий қадрият сифатида янги паллага кириб келаётгани ҳақида сўз юритди.

Тадбир якунида депутат Саломат Комилова мактаб-интернат тарбияланувчиларига ўзининг совға-саломларини топширди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш