Чегара олди ҳудудда шодиёна

Сўх туманида асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Чегара олди ва Фарғона вилоятининг чекка туманларидан бўлган Сўх туманида ҳам куни кеча ЎзХДПнинг “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз” шиори остидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги  бўлим ва бошқармалари мутасадди вакиллари, ЎзХДП туман кенгаши раиси Вохиджон Бахронов ва халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари ва депутатликка номзодлар, партия фаоллари ва хайрихоҳлари иштирок этишди.

Тадбирдан чегара олди ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар мамнун бўлишди.Севимли санъаткорларимизнинг куй-қўшиқлари даврага ўзгача файз киритди. Қўшиқлар рақсларга уланиб, сўхликлар шу куни аъло кайфиятга ошно бўлди, кўпчиликнинг дилида эзгуликлар уйғонди.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019 Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш