“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида партиядошларимиз фаол иштирок этмоқда
Тошкент вилояти Зангиота туманининг “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 0,60 га майдонга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати, партиядошимиз Ҳабиба Бакированинг ташаббуси билан мевали дарахтлар экилди.
Эътиборлиси, ушбу эзгу ишга туман ҳокими ёрдамчиси, маҳалла ёшлар етакчиси ва маҳалла аҳли ҳам ҳисса қўшди. Тадбир иштирокчилари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда кўчат экиш ишларининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига фойдаси хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Шунинг билан бирга, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган “долзарб 40 кунлик”да барча фаол қатнашишга даъват қилинди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.