Тўрткўлда “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тўрткўл туман кенгаши "Оқбошли" овул фуқараролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тўрткўл туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Лойиҳани ўтказишдан мақсад, аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида туман марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.

Лойиҳа доирасида "Оқбошли” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-кизлар билан мулоқот қилиниб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берилди. Тадбир давомида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, соғлом овқатланишнинг аҳамияти тушунтирилди.

 

Гулназ ДАЛИБАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш