Саломатлик – фаровонлик белгиси

 

Қўрғонтепа туманида 7 апрель — “Халқаро саломатлик куни” муносабати билан чуқурлаштирилган оммавий тиббий кўрик ташкил этилди.

Тумандаги Маданият ва истироҳат боғида ўтказилган тадбирда туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари – Ўзбекистон ХДП фаоллари, Олий тоифали травматолог Козимжон Қўчқоров, туман КТМП бош шифокори Режабхон Маллабоева ва бошқа шифокорлар иштирок этишди.

Кўрикда хусусан, невропотолог, офтальмолог, уролог, гинеколог, лор, хирург, травмотолог, терапевт, онкогинеколог ҳамда педиатр шифокорлар, шунингдек, УЗИ, ЭКГ, кордиолог каби тор мутахассислар хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд эди.

Кўрик натижаларига кўра, 37 нафар беморга вилоят вилоят шифохонасида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш