Депутат ташаббуси билан 50 нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган “Аёлларга кўмак” лойиҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати, партиядошимиз З.Мирзаева томонидан ташкил этилди. Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида ишсиз аёллардан 50 нафарига хоҳишларига кўра тикувчилик ва ошпазлик ўқув курсларида таълим олиши учун йўлланма берилди. Улар касб-ҳунар эгаллагач, бандлигини таъминлаш чоралари ҳам кўрилади.

 

Ўзбекистон ХДП Оқолтин туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш