Улуғ аждодимиз хотираси ёдга олинди

 

Ўзбек давлатчилигининг шаклланишига улуғ аждодимиз Амир Темур буюк ҳисса қўшган. Ватанимиз тарихининг иккинчи Ренессанси ҳам айнан Соҳибқирон ва темурийлар даврига тўғри келади.

Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик, илм-фан, санъат ва меъморчилик, эзгу амаллар, ҳаёт ҳақиқатлари ҳақида билдирган бебаҳо фикрлари «Темур тузуклари» асарида батафсил ёритилган ва мазкур асар халқимизнинг бебаҳо дурдона меросига айланган.

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман Кенгаши томонидан Хўжаилғор зиёратгоҳида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Соҳибқирон камол топган маво” мавзусида ташкил этилган ёшлар билан учрашувда юқоридаги каби фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда партия фаоллари, 9-сонли ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашув Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Яккабоғ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш