Темурийлар издоши мактабида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Темурийлар издоши мактабида А.Темур таваллуди муносабати билан ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Темурийлар издоши мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Мактабда 278 нафар ўқувчилар мудофаа ва миллий гвардия йўналишларида таълим олади. Тадбир давомида мактаб фаолияти, ўқув жараёнлари ва муаммолари ўрганилди.