Депутат сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухтор Илҳомов Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси билан ҳамкорлиуда пойтахтнинг "Хожиобод", "Учтепа" ва "Кўркамобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди. Фуқаролар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал хизмат ва бошқа соҳалар билан боғлиқ айрим муаммолар юзасидан тушган мурожаатлар бўйича депутат томонидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан ўтказилган мазкур кўрикда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш