Депутатимиз доим биз билан ҳамроҳ

 

Конунчилик палатаси депутатларининг 2022 йил 24-26 март кунлари сайлов округларига чиқишлари давомида сайловчилар билан кўплаб учрашувларда иштирок этиш билан бирга фуқароларнинг яшаш хонадонларида ҳам бўлиб, уларнинг мурожатлари, яшаш шароитлари билан танишишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева 25 март куни Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич МФЙ, пастки Сармич кишлоғида бўлди. Шу қишлоқда яшовчи Бахтигул Суннатова ва Шаҳноза Примқуловалар билан учрашувида Ш. Примқулова "Шаҳноза" тикув фабрикаси очишга, Б. Суннатова эса тикувчилик қилиш учун тикув машинаси олишга ёрдам беришни сўрашди.

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўрозалиева ушбу мурожаатларни ижросини таъминлашда туман мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилганди. Тез фурсатлардан сўнг туман маъсуллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган Шаҳноза Примқуловага ўқув курслари ташкил этиши учун хоналар ажратилиб ремонт қилиб берилди ва тикув машиналари билан жиҳозланди. Натижада тадбиркорликни бошлаш ниятида бўлган мурожаатчи 20 нафар хотин-қизларни жалб қилиб, ўқув курслари очиб ўз фаолиятини бошлади. Бахтигул Суннатова эса шу ерга ишга қабул қилинди.

 

Давлат Қўзиев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиеванинг ёрдамчиси.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш