Бу келишувга Қарши туман ҳокими Беҳзоджон Юсупов Озарбайжон Республикасининг "CTC Holding" кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси таъсисчиси Муҳаммад Нагиев билан учрашувида эришилди.
Учрашув давомида хорижлик сармоядор чорвачиликни ривожлантириш ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш борасида тумандаги “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг имкониятлари билан танишди. Мамлакатимизда чет эллик инвесторлар учун яратилган шароит ва қулайликлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Музокаралар якунида “CTC Holding” компанияси Қарши туманида чорвачилик соҳасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.
Қайд этиш керак, мазкур лойиҳа халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзоси Иброҳим Холёровнинг ташаббуси билан амалга оширилди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.