Термизда Ёшлар форуми ўтказилди

 

Жорий йилнинг 9-10 апрель кунлари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ёш волонтюрлар академияси вилоят бўлими кўнгиллилар жамоаси билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида «Ислоҳотчи ёшлар» форумини ўтказди.

Унда партия вилоят кенгаши масъуллари, Ёш волонтюрлар академияси вакиллари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва партия аъзолари бўлган ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форумда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Форум доирасида Волонтёрлар академияси ва «Олтин қанот» волонтёрлар жамоалари томонидан ёшлар учун семинар-тренинглар ташкил этилди. Бунда республиканинг турли вилоятларидан келган ёшлар ўзаро фикр алмашиш ҳамда тажрибали спикерлардан маҳорат дарслари олиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, тадбир давомида форум делегатлари томонидан ижтимоий старт-уп бошқариш, хорижда таълим ва халқаро грантлар, ИТ ва сунъий интеллект лойиҳалар доирасида ўқув сменарлар ташкил этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш