“Адабиёт – маънавиятнинг гултожи”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан йил давомида мактабларда “Ёшлар билан учрашув” лойиҳаси доирасида “Зукко китобхон” танлови ўтказилиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Ғаллаорол туманидаги 52-умумтаълим мактабида “Адабиёт – маънавиятнинг гултожи” мавзусида бўлиб ўтди.
Давра суҳбати тарзида кечган ушбу учрашувда вилоятдаги кўзга кўринган журналист устозлар ўқувчи ёшлар билан ижод ва адабиёт ҳақида зарур тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари ва дипломи билан тақдирланди.
Сарвиноз Маманова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг вакили.