БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

 

Хонқа туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ахборот-ресурс мактаби қошидаги бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланғич партия ташкилоти ташкил этилгандан буён амалга оширилган ишлар юзасидан БПТ раиси Нигора Абдуллаеванинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда мамлакатимизда Инсон қадри учун амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни эътироф этилди. Партия дастурий ғоя ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда БПТлар олдида турган вазифалар, электорат ва сайловчилар билан манзилли ишлаш борасида фаолиятни янада жонлантириш хусусида таклифлар билдирилди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида сўзга чиққан туман партия Кенгаши раиси Феруз Ваисов, ижрочи котиб Бекчанбой Маҳмудов бошланғич партия ташкилоти билан алоқани янада мустаҳкамлаш, партия аъзоларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва партия томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Йиғлишда ташкилий масала кўрилди. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Нигора Абдуллаева бир овоздан БПТ раиси этиб қайта сайланди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш