Депутат бандликни таъминлашга кўмаклашмоқда

 

Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутати Комунна Шерматова сайловчиларнинг дард-ташвишлари билан яшовчи фаол партиядошларимиздан ҳисобланади. Айниқса, унинг саъй-ҳаракати билан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кўплаб хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилаётгани, касб-ҳунар ўрганаётгани ёки ўз бизнесини йўлга қўяётганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, депутатнинг ташаббуси билан Усмон Носир маҳалласида яшовчи, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган фуқаро Севара Холматова Чиноз тумани хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг тикувчилик йўналишида ўқимоқда. У тикувчилик бўйича ўқиб сертификат олгандан сўнг кредитга тикув машиналари олиб 5 нафар ишсиз аёллар учун иш ўрнини яратишни мақсад қилган. Депутат К.Шерматова бу масалада ҳам унга яқиндан ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган.

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турган яна бир фуқаро – Наргиза Йўлдошева ҳам депутатнинг ёрдами билан тадбиркорлик марказида ўқиб сертификатга эга бўлди ва имтиёзли кредит эвазига иссиқхона фаолиятини йўлга қўйди. Ҳозирда иссиқхонада етиштирилган помидор кўчатларини харидорларга етказиб бериб, даромад олаётган Н.Йўлдошева “Аёллар дафтари”дан чиқарилган.

Депутат К.Шерматова ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг ҳаётини яхшилашда уларга касб-ҳунар ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Шу боисдан ҳам у фаолиятида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш