Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат органларининг халқ олдида ҳисобдорлиги, очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда, фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, муаммоларни жойларда туриб аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўришда аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказишнинг алоҳида ўрни бор. Шу боисдан, Ўзбекистон ХДП қуйи ташкилотларида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман кенгаши раиси Ҳурлиман Отамбетова ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қунназар Пирназаров сайловчилар билан учрашув ва мулоқотлар ўтказишни фаолиятларининг ажралмас қисмига айлантирган. Депутатлар иштирокида аҳоли вакиллари билан навбатдаги учрашув “Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида бўлиб ўтди.
«Фахрийлар» клуби азолари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, хусусан, эл-юрт истиқболи йўлида самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда қариялик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари, пенсионерларга қаратилаётган эътибор, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Яратилган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат этиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Тадбирдан сўнг йиғилиш қатнашчилари туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида барпо этилаётган «Нуронийлар» боғида кўчат экишда иштирок этди.
Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман кенгаши