Фуқароларни, айниқса, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни рози қилиш бугунги кунда барча даражадаги депутатларимиз фаолиятининг мақсади ва мазмунига айланган. ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлари гуруҳи ўртасида ушбу йўналишда изчил ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири вилоят марказидаги “Қалия” маҳалла фуқаролар ҳудудида яшовчи фуқаролар билан бўлиб ўтди. Тадбир давомида мутасаддилар ва иштирокчилар томонидан ушбу ҳудудда партиядан сайланган депутат Бахтиёр Тошпўлатовнинг ўтган даврда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишдаги амалий иштироки ҳамда партия электорати бўлган кам таъминланган аҳоли қатлами билан ишлаш борасидаги фаолияти таҳлил этилиб, депутатнинг бу борадаги фаолияти алоҳида эътироф этилди.
Бундан ташқари, депутат Б.Тошпўлатов сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, улар томонидан кўтарилган айрим масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли чораларни белгилаб олди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши