Касби туман Реаблитация марказида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом аёл керак ҳаётга” мавзусида хотин-қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С.Ҳамроев, Реаблитация маркази раҳбари, халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси И.Ҳайитова ва туман “Тадбиркорлар уюшмаси” раҳбари З.Султонова юртимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибора, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш, таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари ва тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунчалар бердилар.
Шунинг билан бирга, Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган бепул тиббий кўриклар ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни янада оммалаштириш, уй бекаларининг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши