Аҳоли бандлигини таъминлаш – долзарб вазифа

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашларига ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назорати олиб бориш вазифаси топширилган эди.

Мазкур йўналишда халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг тегишли хатига асосан, ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича туман Кенгашларига топширилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўриляпти. Жумладан, халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг округ бўйича доимий комиссияси томонидан “Катта Қорасув” ҳамда “Гулсанам” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ташкилот ва муассаса раҳбарларига янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақидаги сўровлар тақдим этилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида намунавий саволнома асосида ўрганиш ўтказилди. Бу жараёнда “Катта Қорасув” МФЙ аҳолиси орасида ишсиз фуқаролар жами 16 нафарни ташкил этиши, ушбу фуқаролар ҳозирда “MONO” ўқув марказида ташкил этилган компьютер, қандолатчилик ҳамда тикувчилик ўқув курсларида касб-ҳунар ўрганаётганликлари маълум бўлди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида янги очилган “PSP education” ўқув марказида беш нафар фуқаро иш билан, 52 нафар фуқаронинг эса ўз-ўзини бандлиги таъминланган, икки нафар фуқарога субсидия асосида тикув машинаси олиб берилган ҳамда улар ҳам уй шароитида иш билан таъминланган.

“Гулсанам” МФЙда эса аҳоли орасида ишсиз фуқаролар жами ўн нафарни ташкил этиши, улар ҳам “MONO” ўқув маркази ўқув курсларида касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Улардан тўрт нафари бугунги кунда иш билан таъминланган. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида жойлашган “Willmoda” трикотаж кийим дўконида 6 та, яқинда фаолиятини бошлаган “Маҳалла” озиқ-овқат дўконида эса тўртта иш ўрни яратилган.

Ўрганиш натижалари халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиши белгиланди.

 

Ш.Умарова,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш