Журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бешта сиёсий партия раҳбарлари ҳамда журналист, блогерлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда жорий йилги сайловларга тайёргарлик, парламент ислоҳотларининг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамияти, жамиятда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларга партиялар раҳбарларининг позицияси ҳамда бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Журналист ва блогерлар партия етакчиларига кўпчиликни ўйлантириб келаётган саволлар билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов бу йилги сайловлар янгича, яъни очиқ-ошкоралик муҳитида ўтаётганини таъкидлаб, саволларга батафсил жавоб берди.

Бу каби мулоқотлар томонлар бир-бирини тушуниши, саволларга вақтида ва аниқ жавоб олиниши, аҳолининг сиёсий билими ва хабардорлиги ошишида долзарб аҳамиятга эга.

Ушбу очиқ ва эркин мулоқотни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига миннатдорлик билдирамиз.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш