Хотин-қизлар мурожаатлари ҳал этилди

 

Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши “Жамоатчилик қабулхона”сига тумандаги “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шохсанам Самадова мурожаат билан келди. Унинг бир нафар фарзанди онкологик касаллиги туфайли 2021 йил октябръ ойида жарроҳлик операциясинини ўтказган. Мурожаатчининг ўғли ҳар 21 кунда даво муложаларини олиб туриши керак. Турмуш ўртоғи У.Каримовнинг ишсизлиги ва оилавий аҳволи туфайли Ш.Самадова моддий ёрдам сўраб келган. Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши раиси А.Беккамов томонидан мурожаат ўрганилиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида “Саховат ва кўмак” жамғармасига ижтимоий ҳимояга муҳтож оила тавсия этилди ҳамда аёлга жамғармадан фарзандини даволатиши учун 2 000 000 сўм маблағ ажратилди.

Яна бир мурожаат “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғинидан Дилноза Аллаева томонидан келиб тушган. Аёл 2018 йил йиқилиб, қўл-оёғи синганлиги, бел грижаси бўлганлиги сабабли ҳар йили даволаниб туришга муҳтожлигини билдирган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бу оила ҳам моддий ёрдам сўраб келган. Мазкур мурожаат ҳам халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармасига туман партия кенгашининг тавсияси асосида даволаниши учун 2 000 000 сўм маблағ ажратиб берилди.

Шунингдек, тумандаги “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғинидан “Жамоачилик қабулхона”сига келган Наргиз Худойназарова ўзининг ёлғиз оналиги, оилавий аҳволи оғирлиги, уч нафар фарзандлари шартнома (контрак) асосида ўқиётганлиги, оладиган иш ҳаққи харажатларга етмаслиги сабабидан учала фарзандларининг ҳам олти ойлик контракт пулини тўлашда амалий ёрдам сўраб келган. Аёлнинг мурожаати ўрганилиб, туман партия кенгашининг тавсиясига асосан халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан қизи Рушана Назарованинг 2 670 000 минг сўмлик контракт пулини тўлаш учун маблағ ажратиб берилди.

Мана шу каби мурожаатларнинг ҳал этилиши, аёлларимизга бўлган эътибор янада ошганлигидан далолат беради.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш