Талабалар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши Ўзбекистон ислом академияси билан ҳамкорликда "Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳаси доирасида талаба-ёшларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича "йўл харитаси" ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Бундан ташқари, партия Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан жойларда талаба-ёшлар учун турли маърифий тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар ташкил этилаётир. Мазкур жараёнда юқорида баён этилган устувор вазифаларга мувофиқ талабалар ишлаши мумкин бўлган иш ўринлари аниқланиб, иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш