"Аёллар билан юзма-юз"

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Қарордан жой олган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, электорат билан ишлашни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан вилоят марказидаги "Ишга марҳамат" мономарказида “Аёллар билан юзма-юз” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Фарғона шаҳридаги “Маърифат”, “Машъал”, “Нодирабегим”, “Парвоз”, “Афросиёб” ва “Сурхтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи ҳамда бандлиги таъминламаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 дан зиёд аёллар иштирок этди.

Мутахассислар томонидан тадбир қатнашчиларига бугунги кунда юртимизда хотин-қизларга давлат томонидан қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, яратилган имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунинг билан бирга, "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан яқиндан танишилди. Мазкур марказда ўқиш истагини билдирган хотин-қизлардан 45 нафари рўйхатга олиниб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таьминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш