Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун

 

Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, бирламчи тиббий хизматларни халққа яқинлаштириш, бу борада чекка ва олис ҳудудларда яшовчи аҳолининг тиббий соҳа имкониятларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар натижасини эса ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ҳис этиши лозим.

Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ушбу мақсадда вилоят ва туман тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла аҳолисидан 1605 нафари иштирок этди. Тиббий кўрик давомида турли хасталиклар аниқланган фуқаролардан 392 нафарига амбулатор, 31 нафарига стационар шароитда даволаниш тавсия қилинди. 19 нафар фуқаро вилоят тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар билан таъминланди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан тадбир иштирокчиларига жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш мавзусида зарур тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш