Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот тумани кенгаши раиси Гулзада Балтабаева ва халқ депутатлар туман Кенгаши депутати Адилбай Нурыллаев 42-умумтаълим ўрта мактабида «Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили» мавзусида бевосита мулоқот ўтказди.

Мулоқотда «Моншақли», «Бердақ» МФЙда яшовчи аҳоли вакиллари, «Бердақ» бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудуд аҳолисини ўйлантираётган муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди. Хусусан, йиғилиш иштирокчилари «Моншақли» МФЙ ва «Бердақ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, 42-мактаб биносининг ташқи қисмини таъмирлаш ҳамда билим даргоҳи ҳудудини ободонлаштириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.

Мулоқот давомида депутатларга бандликни таъминлаш масаласида мурожаат қилган бир неча нафар фуқарога яқин кунларда амалий ёрдам берилиши, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича кўтарилган масала тегишли тартибда мутасаддилар эътиборига ҳавола этилиши ва депутатлик назоратига олиниши маълум қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш