“Сирдарёни яшил маконга айлантирамиз!”

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан, “Буюк келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-умумтаълим мактабида "Биз яшил макон тарафдоримиз" лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ташкил этилди.

Тадбир давомида илм даргоҳи ҳудудига шумтол, арча, япон сафроси каби 400 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди. Кўчат экишда партия ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мактаб жамоаси иштирок этди.

Лойиҳа доирасида ўқувчилар ижодига мансуб яшил оламни асрашга доир мавзуда расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, она табиатнинг бир қисми бўлган дарахтларни асраш ва кўчат экишнинг аҳамияти ҳақида ўқувчиларга тушунтиришлар берилди.

Шуниси эътиборлики, дарахт кўчатлари мустаҳкам томир отиб, барқ уриб ривожланиб кетгунча партия ходимлари назоратида бўлиши белгилаб олинди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Касаба уюшмалари федерацияси вилояти кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ташаббуси билан Сардоба туманидаги 6-сонли умумтаълим ўрта мактабида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда нуронийлар ва мактаб жамоаси томонидан манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш