Фарғоналик мурожаатчилар ҳақида

Бугун “Sevimli”, “Mening yurtim” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган “Демократик дебат” ток-шоусида “Human.uz” сайти мухбири Мавжуда Мирзаева Фарғона вилоятидан келган ва залда ўтирган мурожаатчиларнинг муаммосини ҳал қилишга Халқ демократик партияси амалий ёрдам бериши ёки бера олмаслигини сўради.

(Мурожаатчилар дебат ўтказилаётган залга ким томонидан олиб кирилгани партиямизга маълум эмас).

Дебат вақтида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раҳбарияти мурожаатни атрофлича ўрганиш ва (қонун доирасида) ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Эртага халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар мурожаатни атрофлича ўрганишга киришади.

Аниқланишича, мурожаатчилар – Эркин Юсупов (1955 йилда Фарғона вилояти Фурқат туманида туғилган, паспорт маълумотлари: АА 1815491, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан берилган), Тўрабек Умаров ( 1985 йилда Фарғона туманида туғилган, паспорт маълумотлари: АВ 6515947, Фарғона тумани ИИБ томонидан берилган), Баҳодир Болтабоев (1987 йилда Фарғона туманида туғилган, паспорт маълумотлари: АВ 2758006, Фарғона тумани ИИБ томонидан берилган)нинг бугун кеча Тошкент шаҳрида тунаши учун тайин жойи йўқ экан.

Шунинг учун партиямиз ходимлари уларни пойтахтимиздаги “Rovshan” меҳмонхонасига жойлаштирди.

Мурожаатчиларни ўйлантираётган масала тафсилотлари бўйича кун давомида яна кенгроқ ва аниқ маълумотлар берилишини маълум қиламиз.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ва прокуратурасидан жонли эфирда кўтарилган, ОАВ вакиллари ва кўп минг сонли юртдошларимиз гувоҳи бўлган мурожаатнинг тез ва қонунга мувофиқ кўриб чиқилишига бефарқ бўлмасликни, қисқа муддат ичида расмий ахборот берилишини сўраб қоламиз.


Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Сайлов-2019 Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш