Дастур ижроси муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, партия Марказий Кенгаши ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, минтақавий партия кенгашлари раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 3-мақсад, 10-бандида белгиланган “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш” ижросини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Давлат дастурининг 3-мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш белгиланган бўлиб, унинг 10-бандида маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, хусусан, туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод илгари сурилиши тартибини қайта кўриб чиқиш, ҳокимликка номзод маҳаллий Кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартибини жорий этиш кўзда тутилган.

Ушбу вазифанинг масъул ижрочиси этиб Адлия вазирлиги белгиланган бўлиб, унинг амалга оширилиши сиёсий партиялар фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. Давра суҳбатига таклиф этилган вазирлик мутасаддилари Давлат дастурида белгиланган мазкур вазифа ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот берди.

Маъруза юзасидан сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия масъул ходимлари ва фаоллар мазкур масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди ва давра суҳбатида муҳокама этилган масала бўйича иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилади.

 

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш